“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
тизимида банк ҳисобварағи шартномаси ва мижоз
ҳисобварақига хизмат кўрсатишга доир бошқа
шартномаларни тузиш бўйича Тавсияларга
__- Илова
Мижозларнинг банк ҳисобварағларига масофавий хизматларни кўрсатиш
бўйича
ОММАВИЙ ОФЕРТА ШАРТНОМАСИ
Ушбу Оммавий оферта шартномаси (кейинги ўринларда “Оферта”) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367 ва 369-моддаларига мувофиқ, юридик шахсларга ва Якка тартибдаги тадбиркорларга банк ҳисобварағларига масофавий хизматларни кўрсатиш юзасидан шартнома тузиш бўйича юборилган расмий оммавий таклиф бўлиб ҳисобланади.
Оммавий оферта шартномаси Мижоз томонидан банк ҳисобварағи очиш юзасидан мурожаат қилинган аризани тақдим этиш билан ёҳуд ушбу шартномага илова қилинган аризани, белгиланган тартибда тўлиқ тўлдирилган вақтдан бошлаб тузилган (акцептланган) ҳисобланади ҳамда мижоз мазкур оммавий оферта шартномасининг барча шартларини ва Банк Тарифларига асосан тўловларни тўлашни истисно қилмасдан сўзсиз қабул қилганлигини англатади.
“Мобил банкинг” – Банк тизимида ҳисобварағига эга бўлган юридик ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан мобил қурилма орқали ўз ҳисобварағларини кузатиш ва тасарруф этиш бўйича дастурий мажмуа.
2.2.ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.2.1. Банк мажбурияти:
- Мазкур шартнома акцепланганидан кейин, 3 банк куни ичида Мижозни "SMS-банкинг" хизматига улаш;
- Мижознинг SMS-сўровига ишлов бериш ва унга жавоб хабарларини юбориш;
- "SMS-банкинг" хизматидан фойдаланиш юзасидан маслахатлар бериш;
2.2.2. Банк ҳуқуқи:
-Мижоз томонидан "SMS-банкинг" хизматидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаганда, шунингдек мазкур шартномада белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганда уни ушбу тизимдан вақтинча (мажбуриятлар бажарилгунига қадар) ўчириш.
2.2.3. Мижоз мажбурияти:
-Аризада кўрсатилган уяли телефон сим картаси йўқолганда, уяли телефон рақами ўзгарганда (алмашганда) ёки уяли телефон уланган компания томонидан телефон рақами тўлиқ ўчирилганда, шунингдек бегона шахсларнинг
рухсатсиз кириши аниқланганда Мижоз бу ҳақида Банкни зудлик билан ёзма равишда хабардор қилиш;
-"SMS-банкинг" хизматидан фойдаланиш учун ҳар ойлик тўловини ўз вақтида тўлаб бориш;
-"SMS-банкинг" хизматига уланган уяли телефон қурилмасига кириш коди махфийлигини таъминлаш.
2.2.4.Мижознинг ҳуқуқлари:
-“SMS-банкинг” хизматидан фойдаланиш бўйича ахборотлар олиш;
-“SMS-банкинг” хизматидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиш.
3.2. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.2.1. Банк мажбурияти:
- Мазкур шартнома мижоз томонидан акцептланганидан сўнг, 5 банк иш куни ичида Мижознинг вакилларига “Банк-мижоз” ДМсига рухсат очиш, дастурни ўрнатиш ва созлаш;
-“Банк-мижоз” ДМсидан фойдаланиш бўйича логин/пароллар ва
электрон калит мижознинг масъул вакилига алоҳида китобга имзо қўйириш
орқали топшириш;
-Тўлов ҳужжатларини коммуникация каналлари алоқаси орқали дам олиш ва байрам кунларидан ташқари Банк иш куни (вақти) давомида қабул қилиш;
-“Банк-мижоз” ДМнинг тўлов хизматига доир масалалари юзасидан Мижозга маслаҳатлар бериш;
- Электрон имзо йўқотилганлиги ёки унга рухсатсиз бегона шахсларнинг кирганлиги аниқланганлиги ҳақида Мижознинг ёзма хабари олганидан сўнг,
“Банк-мижоз” ДМдан фойдаланишни вақтинча чеклаш.
3.2.2. Банкнинг ҳуқуқлари
- “Банк-мижоз” ДМдан фойдаланган ҳолда хизматларни кўрсатиш жараёнида шубҳали операциялар аниқланган тақдирда, бажарилган операцияларнинг қонунийлиги ҳақида мижоз ёзма тушунтириш бергунга қадар ушбу хизматларни кўрсатишни вақтинча тўхтатиб туриш ёки ушбу хизматларни кўрсатишни рад этиш;
-Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида “Банк-мижоз” ДМдан фойдаланилганлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганда, мазкур шартномани ўрнатилган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш;
-Мижознинг айби билан йуқотилган, синган ёки ишдан чиққан электрон калит учун Банк тарифларида белгиланган миқдорда тўлов ундириш;
3.2.3.Мижоз мажбурияти:
- “Банк-мижоз” ДМ ишлашини таъминлаш мақсадида зарурий техник воситалар (компьютер, модем, принтер)ни мавжудлигини таъминлаш;
- “Банк-мижоз” тизимига кириш паролларини ошкор қилмаслик, дастур таъминоти ва электрон калитни бошқа ташкилот ва шахсларга, шунингдек “Банк мижоз” ДМсида рўйхатдан ўтмаган ўзининг ходимларига бермаслик;
- Электрон калит йўқолганда ёки унга бегона шахсларнинг рухсатсиз кирилганлиги фактлари аниқланганда зудлик билан ёзма равишда Банкка
тегишли чора кўриш учун ҳабар бериш;
- Электрон калит йўқотилганда, синган ёки ишдан чиққанда Банк тарифларида белгиланган миқдорда тўловларни тўлаш;
-Шартнома бекор қилинганда, электрон калитни соз ва бут ҳолатда топшириш;
3.2.4.Мижознинг ҳуқуқлари
-Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида, ҳисобварақидаги пул маблағларни мустақил бошқариш.
- Ҳисобварақидан ўтказилган операциялар бўйича маълумотлар олиш;
-“Банк-мижоз” тизими бўйича ишлаш қоидаларини ва ушбу қоидаларга киритиладиган ўзгартишларни Банкдан олиш.
4.2. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.2.1. Банк мажбурияти:
- Мазкур шартнома мижоз томонидан акцептланганидан сўнг, 3 банк иш куни ичида Мижознинг вакилларига “SQB Business” ДМсига рухсат очиш, дастурни ўрнатиш ва созлаш;
-“SQB Business” ДМсидан фойдаланиш бўйича логин, парол (ёки бир марталик) ҳамда электрон калитни мижознинг масъул вакилига ёзма равишда топшириш;
-Тўлов ҳужжатларини Банк ва Мижоз ўртасида имзоланган банк
ҳисобварағига хизмат кўрсатиш шартномасида белгиланган тартибда амалга ошириш;
-“SQB Business” ДМнинг тўлов хизматига доир масалалари юзасидан Мижозга маслаҳатлар бериш.
- Электрон калит йўқотилганлиги ёки ДМга корхонанинг тегишли рухсатисиз бегона шахсларнинг кирганлиги аниқланганлиги ҳақида Мижоз Раҳбари (директори)нинг ёзма ёҳуд оғзаки хабарномаси олинганидан сўнг,
“ДМдан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб қўйиш.
4.2.2. Банкнинг ҳуқуқлари
- “SQB Business” ДМдан фойдаланган ҳолда хизматларни кўрсатиш жараёнида шубҳали операциялар аниқланган тақдирда, бажарилган операцияларнинг қонунийлиги ҳақида мижоз ёзма тушунтириш бергунга қадар ушбу хизматларни кўрсатишни вақтинча тўхтатиб туриш ёки ушбу хизматларни кўрсатишни рад этиш;
-Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида “SQB Business” ДМдан фойдаланилганлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлган ҳолларда, мазкур шартномани ўрнатилган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш;
-Мижознинг айби билан йуқотилган, синган ёки ишдан чиққан электрон калит учун Банк тарифларида белгиланган миқдорда тўловлар ундириш;
4.2.3.Мижознинг мажбурияти:
- “SQB Business” ДМ ишлашини таъминлаш мақсадида зарурий техник воситалар билан таъминлаш;
- “SQB Business” тизимига кириш паролларини ошкор қилмаслик, дастур таъминоти ва электрон калитни бошқа ташкилот ва шахсларга, шунингдек “SQB Business” ДМсида рўйхатдан ўтмаган ходимларига бермаслик;
- Электрон калит йўқолганда ёки унга бегона шахсларнинг рухсатсиз кирилганлиги фактлари аниқланганда, зудлик билан ёзма ёки оғзаки равишда Банкни хабардор қилиш;
- Электрон калит йўқотилганда, синган ёки ишдан чиққанда Банк тарифларида белгиланган миқдорда тўловларни тўлаш;
-Шартнома бекор қилинганда, электрон калитни соз ва бут ҳолатда топшириш ёҳуд корхонани электрон калитдан ажратиш бўйича ариза билан мурожат қилиш;
4.2.4.Мижознинг ҳуқуқлари
-Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ҳисобварағидаги пул маблағларини мустақил бошқариш.
- Ҳисобварағидан ўтказилган операциялар бўйича Банкдан маълумотлар олиш;
-“SQB Business” ДМ тизимида ишлаш қоидалари ҳамда ушбу қоидаларга киритиладиган ўзгартишлар билан танишиш.
5.“МОБИЛ БАНКИНГ” ДАСТУРИЙ МАЖМУАСИ БЎЙИЧА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ
-“Мобил-банкинг” Дастурий мажмуаси (ДМ) Банк ва Мижоз ўртасида телекоммуникация каналлари орқали маълумотларни электрон шаклда айрибошлаш орқали кўрсатилали.
-“Мобил-банкинг” ДМси Мижознинг мобил қурилмасига (iOS, андроид операцион тизимида ишловчи) ўрнатилган сертификат воситасида дастурдан фойдаланишни назарда тутади.
- “Мобил-банкинг” ДМси орқали тўловлар Мижоз томонидан фақат тўлов топшириқномаси шаклида амалга оширилади.
- Мижозга тақдим этиладиган сертификат Банкнинг мулки бўлиб ҳисобланади.
5.1.ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1.1. Банк мажбуриятлари:
- Мазкур шартнома мижоз томонидан акцептланганидан сўнг, 5 банк иш куни ичида Мижознинг масъул ходимига тегишли мобил қурилмасига “Мобил Банкинг” ДМга киришга рухсат очиш, дастурни ва тегишли сертификатни ўрнатиш;
“Мобил-Банкинг” ДМсидан фойдаланиш бўйича логин/пароллар ва электрон сертификатни мижознинг масъул вакилига алоҳида китобга имзо қўйдириш орқали топшириш;
-Тўлов ҳужжатларини коммуникация каналлари алоқаси орқали дам олиш ва байрам кунларидан ташқари Банк иш куни (вақти) давомида қабул қилиш.
“Мобил-Банкинг” ДМнинг тўлов хизматига доир масалалари юзасидан Мижозга маслаҳатлар бериш.
- Мобил қурилма йўқотилганлиги ёки унга рухсатсиз бегона шахсларнинг кирганлиги аниқланганлиги ҳақида Мижознинг ёзма хабари олганидан сўнг,
“Мобил-Банкинг” ДМдан фойдаланишни вақтинча чеклаш;
5.1.2. Банкнинг ҳуқуқлари
- “Мобил-банкинг” ДМдан фойдаланган ҳолда хизматларни кўрсатиш жараёнида шубҳали операциялар аниқланган тақдирда, бажарилган операцияларнинг қонунийлиги ҳақида мижоз ёзма тушунтириш бергунга қадар ушбу хизматларни кўрсатишни вақтинча тўхтатиб туриш ёки ушбу хизматларни кўрсатишни рад этиш;
-Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида “Мобил-банкинг” ДМдан фойдаланилганлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида, мазкур шартномани ўрнатилган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш;
5.1.3. Мижоз мажбурияти:
- Шартномани акцептлаш чоғида “Мобил-Банкинг” ДМси ишлашини таъминлаш мақсадида соз ҳолатда бўлган техник воситалар (смартфонлар ёки планшетлар)ни мавжудлигини таъминлаш;
- “Мобил-Банкинг” тизимига кириш паролларини ошкор қилмаслик, мобил қурилмани бошқа ташкилот ва шахсларга бермаслик;
- Мобил қурилма йўқолганда ёки унга бегона шахсларнинг рухсатсиз кирилганлиги фактлари аниқланганда зудлик билан ёзма равишда Банкка тегишли чора кўриш учун ҳабар қилиш;
- шартнома бекор қилинганда, “Мобил-Банкинг” ДМси ўрнатилган мобил қурилмани Банк маъсул ходимига тақдим этиш. Бунда, маъсул ходим мобил қурилмага ўрнатилган сертификатни ўчиргандан сўнг, қурилмани ўз эгасига қайтариб беради;
- мобил қурилмани ва ундаги дастурларни хавфсизлигин таъминлаш мақсадида қурилмага антивирус дастурини ўрнатиш ва тегишли муддатларда антивирус базасини янгилаб бориш;
- мобил қурилмадан фойдаланиш тўхтатилганда қурилмага ўрнатилган “Мобил-Банкинг” дастурни ўчириш;
5.1.4. Мижоз ҳуқуқлари:
-Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида, ҳисобварақидаги пул маблағларни мустақил бошқариш.
-Ҳисобварақидан ўтказилган операциялар бўйича маълумотлар олиш;
-“Мобил-банкинг” тизими бўйича ишлаш қоидаларини ва ушбу қоидаларга киритиладиган ўзгартишларни Банкдан олиш.
8.1 Ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда томонлар уларнинг ҳар бири ўз фаолиятида иқтисодий ва молиявий санкциялар бўйича халқаро қонунчиликка риоя қилишга қаратилган сиёсат ва тартибларга риоя қилишини ва уларни қўллаб-қувватлашини тан олади ва тасдиқлайди.
8.2. Мижознинг ҳисобварағига келиб тушган маблағларни киритиш ёки мижоз топшириғига асосан ҳисобварағидан ўтказишда Банк томонидан иқтисодий ёки молиявий санкциялар тўғрисидаги халқаро қонун ҳужжатларига риоя этилишига қаратилган тегишли чоралар кўриш (текшириш ва ўрганиш) талаб этилса, Банк мазкур амалиётни зарур бўлган даврга тўхтатиб қўйишга ҳақли.
8.3. Банк - мижоз ва унинг контрагенти билан тузилган битим бўйича ҳар қандай маълумот ёки ҳужжатларни (контрагент тўғрисидаги маълумотлар, унинг тўлиқ реквизитлари, унинг аффилланган шахслари рўйхати, унинг акциядорлари/муассислари таркиби, унинг ижро органи, мансабдор шахслари, ходимлари, юк тўғрисида, жўнатиш ҳужжатлари, маҳсулотнинг спецификацияси, ташувчи тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа зарур маълумотлар) ушбу битимнинг иқтисодий ва молиявий санкциялар бўйича халқаро қонунчиликка мувофиқлигини текширишга ҳақли;
8.4. Экспорт қилиш ҳисобидан келиб тушган маблағларни мижоз ҳисобварағига кирим қилиниши, шунингдек импорт қилиш ҳисобидан пул маблағларини чиқим қилишда унинг контрагенти, контрагентга хизмат кўрсатувчи банк, уларнинг аффилланган шахслари, контрагент акциядорлари/муассислари, унинг ижро органи, уларнинг мансабдор шахслари ёки ходимларига, экспорт/импорт қилинаётган товарлар/хизматларга нисбатан санкциялар мавжудлиги аниқланганда, Банк ушбу операцияни амалга оширишни бир томонлама рад этишга ҳақли.
8.5 Aгар мижоз томонидан тақдим этилган ташқи савдо шартномаларида режалаштирилган амалиётларнинг санкциявий хатари Банк томонидан юқори деб топилса, Банк ушбу амалиётни амалга ошираётган мижоздан халқаро эътироф этилган ва рейтингга эга бўлган юридик компаниядан иқтисодий ёки молиявий санкциялар бўйича халқаро қонунчилик талабларига мувофиқлиги тўғрисида ҳуқуқий хулоса талаб қилишга ҳақли. Ушбу ҳуқуқий хулоса Банк учун амалиётни бажариш учун мажбурий ҳисобланмайди. Банк мазкур амалиётни ўтказишда мустақил ҳисобланади.
Мижоз томонидан юридик хулосани олишда қилинган ҳаражатлар Банк томонидан қопланмайди.
8.6 Мижоз фаолияти санкция бўйича халқаро қонунчиликка номувофиқ бўлган тақдирда ёки Банк томонидан мижознинг ташқи савдо операцияларини амалга ошириш рад этилган ҳолларда, Банк 5 (беш) иш куни ичида Мижозни қоидалар бузилганлигини тасдиқловчи фактларни/материалларни илова қилган ҳолда ёзма равишдаги хабарномани қуйидаги почта манзилига юборади:
Банк: ___________
Мижоз: __________
8.7. Мижоз ушбу шартларнинг 1.6-бандига асосан ёзма хабарномада қайд этилган қоидаларни бузилганлик фактларини/материалларини рад этувчи асослари мавжуд бўлса, бу ҳақида Банкни хабарнома олинган кунидан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида уларни Банкка тақдим этишга ҳақли.
8.8. Мижоз ўз фаолиятини амалга оширишда унинг контрагенти, контрагентга хизмат кўрсатувчи банк, уларнинг аффилланган шахслари, контрагент акциядорлари/муассислари, унинг ижро органи, уларнинг мансабдор шахслари ёки ходимлари санкциялар рўйхатига киритилмаганлигини
кафолатлайди.
8.9. Мижоз экспорт қилиш ҳисобидан келиб тушган маблағлар бўйича товар ва хизматларга, шунингдек импорт қилиш ҳисобидан пул маблағларини жўнатишда товар ва хизматлар санкцияга тушган товарлар рўйхатига киритилмаганлигини кафолатлайди.
9.ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
9.1. Мижоз электрон пул-ҳисоб китоблар ҳужжатларини тўғри шаклланиши, шартли белгилаш ва алоқа каналлари орқали уларни банкка тақдим этиш, шунингдек ахборот хавфсизлиги талабларига, таъминот воситалари ва электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш учун жавобгардир.
9.2. Банк Мижоз ҳисобварақларига пул маблағларни тўғри киритиб қўйиш ва ҳисобварақлардан чиқариш ҳамда маълумотларни электрон тўлов тизими орқали ўз вақтида ўтказилиши учун жавобгардир.
9.3. Мазкур шартнома бўйича томонлар зиммасига олинган мажбуриятларни бузганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.
9.4. Мижоз электрон пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини 24/7 куну-тун тартибида амалга оширилишида уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан жавобгар ҳисобланади, бундай ҳолларда Банк амалга оширилган тўловлар бўйича жавобгар бўлмайди.