Лойиҳавий молиялаштириш бўйича бўлим бошлиғи

Сизда ўз вазифаларингиз доирасида қўллай олмаётган кўникмаларингиз борми ва Сиз ўзингизга мос янги лавозимни излаяпсизми? Унда биз Сизга лойиҳавий молиялаштириш бўйича бўлим бошлиғи вакансиясини таклиф эта оламиз!

 

ВАЗИФАЛАР ҚУЙИДАГИЧА:

 

  • Инвестицион лойиҳаларни молиявий тизимлаштириш;

  • Инвестицион лойиҳалар учун молиялаштиришнинг салоҳиятли манбаларини таҳлил қилиш;

  • Молиявий моделларни таҳлил қилиш;

  • Кредит ва таъминот ҳужжатларни тайёрлаш;

  • Қўшма компаниялар фаолияти учун ҳужжатларни тайёрлаш;

  • Лойиҳаларни инвестициядан олдин ва инвестицион босқичларида маслаҳатчи компаниялар учун техник топшириқларни ишлаб чиқиш;

  • Раҳбарият учун лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш масалалари бўйича хатлар, маълумот материаллари, таҳлилий хулосаларни тайёрлаш.

 

БУНИНГ УЧУН ҚУЙИДАГИЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИ

 

  • Лойиҳавий молиялаштириш тамойилларини билиш;

  • Кўп вазифалар мавжудлиги тартибида ишлаш кўникмаси;

  • Таҳлилий фикрлаш;

  • Юқори коммуникатив кўникмалари;

  • Проактивлик.

Агар Сиз лойиҳавий молиялаштириш тамойиллари борасида билимларга эга бўлсангиз ва ушбу йўналишда ривожланишга интилсангиз, унда жамоамиз аъзосига айланинг!