“Oʻzsanoatqurilishbank” ATB aksiyadorlarining navbatdan tashqari umumiy yigʻilishi oʻtkazilishi haqida xabarnoma

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабарнома


“Ўзбекистон  саноат  –  қурилиш  банки”  акциядорлик  тижорат  банки (почта манзили:  Тошкент  шаҳри, Шахрисабз  кўчаси,  3  уй,  электрон  почта манзили:  info@uzpsb.uz)  акциядорларининг  навбатдан  ташқари  умумий йиғилиши ўтказилиши маълум қилинади.

Акциядорларнинг умумий  йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойи:


2017  йил  12  декабрь, соат 11:00,  Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 3-уйда жойлашган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг катта мажлислар зали. 


Умумий  йиғилиш  ўтказилиши  ҳақида  хабар  қилиш  учун  банк акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2017 йил 29 ноябрь.


Умумий  йиғилишда  иштирок  этиш  ҳуқуқига  эга  бўлган  банк акциядорларнинг реестрини шакллантириш санаси: 2017 йил 5 декабрь.


Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2017 йил 12 декабрь куни соат 10:00  да  бошланади.  Умумий  йиғилишни  ўтказишга  тайѐргарлик кўрилаѐтганда  акциядорларга  тақдим  этилиши  лозим  бўлган   ахборотлар (материаллар) билан Бош банкда танишиш мумкин.



ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:


1.  “Ўзбекистон  саноат-қурилиш  банк”  акциядорлик  тижорат  банки Кенгаши  айрим  аъзоларининг  ваколатларини  муддатидан  илгари  тугатиш тўғрисида;
2.  “Ўзбекистон  саноат-қурилиш  банк”  акциядорлик  тижорат  банки Кенгаши таркибига янги аъзоларни сайлаш тўғрисида;
3.  Эълон  қилинган  акцияларнинг  энг  кўп  миқдорини  белгилаш тўғрисида;
4.  Банк Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
5.   “Ўзбекистон  саноат-қурилиш  банк”  акциядорлик  тижорат  банки Кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
6.  “Ўзбекистон саноат-қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

Акциядорлар  шахсан  ѐки  уларнинг  вакиллари  шахсини  тасдиқловчи ҳужжат,  белгиланган  тартибда  расмийлаштирилган  ишончнома  (жисмоний шахс  вакиллари  нотариал  тасдиқланган,  юридик  шахс  вакиллари  ташкилот томонидан  берилган  ишончнома)   билан  йиғилишда  иштирок  этишлари мумкин.


Мурожаат учун телефон: (0371) 120–45–07


Oxirgi yangilanish sanasi: 21.11.2019 12:14  
up